
Бугун элнинг эъзозида бўлиб, ўзининг табаррук 100 ёшини қаршилаган донишманд журнал "САОДАТ"нинг саодатли манзилларидан шаҳдам юриб бораётган дилбар аёл, шоира, бош муҳаррир – Мунаввара Усмонованинг таваллуд топган куни.
Улар бувиларимиз, оналаримиз севиб ўқиган мазкур журналнинг умрига умр қўшиб, янги аср ёшини шараф билан бошлади. Ўтган улуғ устозларга эҳтиром кўрсатишдан тортиб тарихий суратларни қайта тиклаш, унутилган рукнларни жонлантиришу, ҳар бир янги сонини юртимизнинг энг чекка ҳудудларидаги муштарийларига етказиш, электрон нашрини дунёнинг бошқа бир нуқтасидаги мухлисларига ҳам етиб боришини таъминлашдек улкан вазифаларни адо этди.
Бугун қадрдонимиз "Саодат" нафақат журнал сифатида ўз мухлисларини қувонтирмоқда, балки ўзининг сайтидан тортиб Фейсбукдаги, телеграм каналию инстаграмдаги саҳифалари билан ҳам дунёга бўйламоқда. Уларнинг барчасини Мунаввара Усмонова "мендан кейингиларга қоладиган неъматлар" деб қувонади.
Бугун не-не улуғлар ўтган табаррук даргоҳни муқаддас билиб, журнални ҳаётининг мазмуни деб билиб, жамоани бир кафтга жамлаб, сирдош дугона, яхши дўст, опа-сингил қилолган адолатли раҳбар Мунаввара Усмонованинг туғилган куни муносабати билан "Саодат" журнали жамоаси самимий табриклаймиз.
Мунаввара Абдухакимовна ҳамиша элнинг эъзозида бўлинг, соғлиқ, омонлик, тинчлик, хотиржамлик, ижодий ютуқлар ҳамроҳингиз, сўзи ўтлиғ, қадами қутлуғ инсонлар дўстингиз бўлсин.
Юртимиз аёллари ва хотин-қизларининг ҳамиша ва ҳамма вақт қалбларига нур-зиё, юзларига табассум улашишдек саодатли лаҳзалардан сармаст яшанг.
«САОДАТ» журнали таҳририятининг ижодий жамоаси!