



Қримда нашр этиладиган, хотин-қизларнинг адабий-бадиий, илмий-оммабоп «Nenkecan» (Оила ҳисси) журналининг №45-сони «Саодат» журналининг 100 йиллигига бағишланди.
Мазкур журнал бош муҳаррири – Зера Бекированинг «Саодат» журнали ҳақидаги фикр ва табрик сўзлари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали бош муҳаррири – Мунаввара Усмонованинг «Саодатли кунларим» номли мақоласи чиқди.
«Nenkecan» журналининг бош муҳаррири ва ижодий жамоасига миннатдорчилик билдирамиз!