Шимолий ўлкадан қайноқ табрик...
Қадрли дўстлар! Ҳурматли ҳамкасблар! Азиз аёллар!
Сизларни ўзбек аёлларининг энг яқин дугонаси бўлган “Саодат” журналининг юз йиллиги билан “БРИКС” ёзувчилари ассоциацияси номидан самимий табриклайман.
Ушбу ижтимоий-сиёсий, бадиий аёллар журнали тарихига назар ташласак, унга бир аср давомида Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган аёллари, ёзувчи ва жамоат арбоблари раҳбарлик қилганлар.
Журнал ўз тарихи давомида, энг аввало, адабий қадриятларни, аёллик оламини, оила шаънини муҳофаза қилган. Саҳифаларида муқаддас аёл, мўътабар она, муносиб умр йўлдош, яхши уй бекаси мавзулари мунтазам равишда ёритиб келган. Шу боис ҳам у ўзининг таъсирчанлигини ва ўқувчилар орасида талабчанлигини исботлаб келган.
Аёлнинг улуғворлиги ва доим юксак мақсадлар сари интилиши “Саодат”нинг бош мавзуси бўлиб келган. Ўзбекистон халқи бугун ҳақли равишда фахрланаётган журнал саноқсиз ижодкорларга илҳом манбаи бўлган. Яна бир сўз айтгим келади. Аслида қадрнинг, қадриятнинг, меҳру муҳаббатнинг миллати ҳам, манзили ҳам йўқ. Ҳар элда она табассуми борлиққа нур беради, меҳри илиқлик бахш этади. Унинг изтироби, азоби баҳорни кузга айлантира олади.
Мен бугун журнал жамоасига чексиз муҳаббат, соғлик, ижодий кайфият ва ютуқлардан завқланиш бахтини тилайман.
“Саодат”нинг юз баҳори муборак бўлсин!
Вадим Терёхин,
“БРИКС” ёзувчилар ассоциация бош координатори.
Россия.