Мунаввара Усмонова «Эл сув ичган дарёлар» кўрсатувида

   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Саодат» журнали Бош муҳаррири, истеъдодли шоира Мунаввара Усмонова ҳақида ЎзМТРКнинг «Ўзбекистон тарихи» телеканалида намойиш этилувчи «Эл сув ичган дарёлар» кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.
   Кўрсатувда эл ардоғидаги ижодкор — Мунаввара Усмонованинг бой ижодий мероси, ҳаёт йўли, адабиёт ва жамият ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси кенг ва атрофлича ёритилди. Унинг шеъриятидаги самимият, аёл қалбининг нозик кечинмалари, инсон қадри ва маънавият масалаларига бағишланган асарлари томошабинга яна бир бор яқиндан таништирилди.
    Дастурда юртимиздаги адабиёт вакиллари, ҳамкасблари ҳамда шоирани яқиндан билган инсонлар унинг ижоди ва бир асрлик аёллар журнали – «Саодат» журнали таҳририятидаги ўрни ва бошқаруви ҳақида самимий фикр ва дил сўзларини билдириб ўтишди.
    Мунаввара Усмонованинг нафақат ижоди, балки чинакам инсоний фазилатлари ҳам барчамиз учун ўзига хос ибрат мактабидир.
    Мазкур кўрсатувни Сиз, азиз мухлисларимизга ҳам кўришни тавсия этамиз.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар