"Саодат" журналининг меҳмонлари

      "Саодат" журнали таҳририятига айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган асли Албаниялик Америка шоири, адабий танқидчи, ношир, фалсафа фанлари доктори - Жек Маринай; "Китоб дунёси" газетасининг бош муҳаррири, шоира Хосият Рустамова; ижодкор таржимон - Аъзам Обидов, таржимон - Шаҳноза Раҳмонова ташриф буюрдилар. Журналнинг янги сонида меҳмонимизнинг шеърлари чоп этилганлиги улар учун хушхабар бўлди. Бош муҳаррир Мунаввара Усмонова бир асрга яқин даврда ҳам эл қалбида яшаётган муҳташам журнал ҳақида меҳмонларга гапириб берди. Самимий ўтган учрашув ижодий кайфияти бизларни келгусидаги ишларимизга асос бўлиши шубҳасиздир. Жек Маринай "Саодат" журналининг эсдаликлар китобига ўзининг дил сўзларини ёзиб қолдирди. 

 

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар