Қовоқли десерт
Керакли масаллиқлар:
1 дона ўртача катталикдаги қовоқ, 125 гр. сариёғ, 10 гр. хандонписта, хоҳишга кўра бошқа хил ёнғоқлар, 300 гр. кокос доначалари, 1 дона музқаймоқ.
Тайёрланиши:
Қовоқ яхшилаб тозаланиб, бир неча бўлакларга бўлинади.
Ҳар бир бўлакка сариёғ суриб, 180 даражали ҳароратда қиздирилган газ печида ярим соат давомида пиширилади. Пишгандан сўнг хоҳишга кўра кокос доначалари, ёнғоқ сепиб қовоқ юзаси безатилади. Қовоқли ширинлик музқаймоқ билан дастурхонга тортилади.
Ошқовоқли шўрва
Керакли масаллиқлар:
2 дона картошка, 2 дона сабзи, 1 дона пиёз, 2 бўлак
саримсоқ, 5-6 бўлак ошқовоқ (500 грамм), 1,5 литр қайнаган сув, 1 ошқошиқ қаймоқ, 2 ошқошиқ
ўсимлик ёғи, 1 ошқошиқ томат пастаси, таъбга кўра зираворлар.
Тайёрланиши:
Ошқовоқ майда бўлакларга бўлиниб, газ печида пишириб олинади. Картошка, сабзи ва пиёз таъбга кўра тўғралади. Қозонга ёғ солиб, аввал пиёз қизартириб олинади. Сўнгра сабзи, картошка ва ошқовоқ солиб қовурилади. Томат пастаси ва туз солиб қовуришда давом этамиз. Парҳез таом бўлганлиги учун енгил қовурилади ва 1,5 литр атрофида сув қуйиб, ўртача оловда қайнатилади. Картошка, сабзи юмшаши билан хоҳишга кўра қаймоқ солинади. Тайёр шўрва миксер ёрдамида бўтқа ҳолатига келтирилади. Пишган шўрва қаймоқ, қаттиқ нон билан дастурхонга тортилади.
Творогли юмшоқ булочкалар
Керакли масаллиқлар:
500-550 гр. ун, 150 гр. сариёғ ёки маргарин, 250 гр. смета- на ёки қатиқ, 2 дона тухум, 1 чойқошиқ қавартма (разрых- литель), 1 чойқошиқ ванилин.
Начинкасига:
200 гр. творог, 6-7 ошқошиқ шакар, 2 чойқошиқ крахмал. Тайёрланиши:
400 гр. ун билан 150 гр. сариёғ яхшилаб уқаланади. Сўнг 2 дона тухум сариғи, 250 гр. сметана, 1 чойқошиқ қавартма ва 1 чойқошиқ ванилин солиб обдан аралаштирилади. Қолган унни оз-оздан солиб хамир қориб тиндирилади. Тинган хамир тўрт- бурчак шаклида ёйилиб, устига творогли начинка суртилади. Сўнг рулет шаклида ўраб, хоҳлаган катталикда кесиб олинади. 180 даража ҳароратда қиздирилган газ печида 25-30 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр булочкалар устига қанд упаси сепиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!