ШАМОЛНИ ҲАМ ТИЗГИНЛАГАН НУРЧИЛАР

Феруза ОРИПОВА

Ҳамкорларимиз даврасида

ШАМОЛНИ ҲАМ ТИЗГИНЛАГАН НУРЧИЛАР

    Ҳаёт йўлларидаги ҳамроҳларинг фикрда, фаолиятда ўзингга тенг ёки сендан кўра билим, тажриба доираси кўпроқ бўлса, ютуғинг. Чунки ўзаро учрашув, суҳбатларда фикрий озуқа оласан. Шу маънода “Саодат” журналининг ҳамкори ҳисоблан­ган “Ўзбекис­тон миллий элек­тр тармоқ­лари” акциядорлик жамияти вакиллари таклиф этган йиғинларга ошиқиб борамиз.
– Жамиятимиз бошқаруви раиси Дадажон Исақулов тизимимиздаги ёшлар билан учрашмоқчи. Ўйлаймизки, бу учрашув сиз учун ҳам қизиқарли бўлади, – навбатдаги шу тарздаги таклифдан сўнг биз – бир гуруҳ журнал ходимлари жамиятнинг мажлислар залига белгиланган вақтда етиб бордик. Чунки ҳаётимизнинг нурли бир жабҳасига етакчилик қилаётган бу инсоннинг сўзларини аввал ҳам эшитганмиз. Очиқ чеҳраси, ходимлари билан самимий муносабати, ўз соҳасини чуқур билиши, касбига садоқати билан ҳурматимизни қозонган. Залда бирорта бўш ўрин йўқ: деярли ҳаммаси – ёшлар.
   Сўз аввалида Дадажон Айнақулович ўзи раҳбарлик қилаётган тизимдаги янгиликлар, жамиятда ёшларга яратилаётган шароит­лар ҳақида батафсил ҳикоя қилди.

Тўлиқ ҳолда «Саодат» журнапида ўқишингиз мумкин.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар