Оила ва хотин-қизлар қўмитасида
ШИДДАТЛИ ҚАДАМЛАР
Вақт шамолдек учқур. Кимки зиммасига юкланган вазифага виждонан, садоқат билан ёндашса, дақиқалар, кун, ҳафталар салмоқли натижалар беради. Мамлакатимиз раҳбарининг юртимиз хотин-қизларига яратаётган шароитлари, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётгани Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги тузилмаларини яхши ташаббусларга ундамоқда.
Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган рақамлар тизимда шу йўналишда олиб борилаётган ишларни кўзгудагидек акс эттиради. Биз бу рақамларда иқтисодиёт, ҳуқуқ, тиббиёт, спорт, маънавият ва маърифат йўналишларининг аёлга қувват, қадр бераётган кучли омилларини кўрамиз.
* Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, шунингдек, Ватан ҳимояси йўлида фарзандлари ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг, Олимпия ҳамда Паралимпия чемпионларининг оналаридан 333 нафари “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
* Қўмита ва унинг тизими қошида фаолият олиб бораётган “Оқила аёллар” ҳаракати сафи 200 мингга етди. Ҳаракат аъзолари ишини сарҳисоб қилиш ва олдиндаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш мақсадида “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда “Оқила аёллар” ҳаракатининг ўрни” республика Форуми ўтказилди.
Тўлиқ ҳолда «САОДАТ» журналида ўқишингиз мумкин.