Ҳурматли Ёдгора Сайдазимова!
Сизни бугунги таваллуд топган кунингиз билан чин дилдан табриклаймиз!
100 йиллик тарихимизни ўзида мужассам этган – "САОДАТ" журнали таҳририятидаги ўз ўрнингиз ва фаолиятингиз барчамиз учун катта аҳамиятга эга. Сиз каби фидоий ва жонкуяр инсонлар ўз меҳнатлари билан жамоамизга шодлик ва самимийлик бағишлайди.
Сизнинг инсоний фазилатларингиз, хушмуомалалик ва самимиятингиз бизни ҳар доим қувонтиради. Меҳр-оқибатлилигингиз, ҳар бир инсонга бўлган эътиборингиз ва муомала маданиятингиз таҳририятдаги барча ходимларнинг қалбида ёрқин из қолдириб келмоқда.
Сиз биз учун фақатгина ўз вазифаларингизни пухта билишингиз билан эмас, балки самимийлигингиз, кўнглингизнинг поклиги, қалбингизнинг юксаклиги, бағрикенглигингиз билан ҳам ажралиб турасиз. Сиз бир вақтнинг ўзида ҳам ишнинг масъулиятини ҳис этадиган фидойи ходим, ҳам ҳамкасбларига меҳрибон дўст ва суянч бўла оладиган аёлсиз.
Ҳар биримизга меҳр ва эътибор билан қарашингизни кўрганимизда, қувончдан дилимиз ёришади. Ўтган йиллар давомида Сиз ҳар доим ўз вазифангизни садоқат ва маҳорат билан бажариб келаётганингиз учун катта раҳмат айтамиз. Шунингдек, кундан-кунга ўсиб келаётган ёшларимизга ҳам ўрнак бўлишга арзийдиган ходим эканлигингизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Ёдгорахон, туғилган кунингиз муборак бўлсин! Сизга соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат, шахсий ва касбий ишларингизга улкан ривож тилаймиз. Ҳар бир кунингиз шодликка тўлсин ва ҳамиша бахтли кунлар насиб этсин!
Камоли эҳтиром ила –
«Саодат» журнали таҳририяти ва Saodatjurnali.uz веб сайтининг ижодий жамоаси.