Аёл юксалса, миллат юксалади
Жорий йилимизга “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” дея ном берилди. Бир қарашда “аёл” сўзи қўшилмагандек, кунлар, ойларимиз уни четлаб ўтадигандек. Аммо бундай эмаслигини шу юртда яшаётган (Ҳатто, биздан олисдаги хайрихоҳларимиз ҳам) ҳаммамиз яхши биламиз. Чунки Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнгги барча йилларда, айниқса, кейинги олти йил оралиғида аёл, она шахси, унинг эҳтиёжлари, орзу-мақсадларига эътибор давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Унинг истеъдодини кашф этиш, имкониятларини катта мақсадларга йўналтириш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муҳофазасини таъминлаш билан боғлиқ фармонлар, қонун ва қарорлар ижросига масъулият кучайтирилгани боис самарадорлиги узоқ фурсатларда эмас, ойлар, кунларда салмоқли рақамларга айланиб, ҳаётимиздаги яхши янгиликлардан сўзлаб турибди. Яқинда айнан шу йўналишда жамиятимизда жадал суръатларда давом этаётган ижобий ўзгаришларни янги босқичга кўтаришга асос берувчи яна бир муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 208-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.
Фармондаги барча бандлар хотин-қизларимизнинг оила ва жамиятда эркин ҳаёт кечириши, ўқиши, меҳнат қилиши, фарзандларини камолга етказиши учун, бир сўз билан айтганда, уларнинг бугундан рози бўлиб яшаши учун шарт-шароитларни яна ҳам кенгайтиришга хизмат қилади.
Биз йил бошида эътиборингизга ҳавола қилаётган қуйидаги маълумотлар ҳам янги Фармоннинг ижроси учун мамлакатимизда, хотин-қизлар тизимида етарли асослар борлигини намоён этади.
Демак, ёрқин, саодатли манзиллар сари бутун эътиқод, шижоат, умид-ишонч билан қадамлашдек шиддатли жараён давом этади.