... Ватанимиз ва халқимиз олдидаги муносиб хизматлари учун аёлларимиздан 17 нафари энг олий мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Хотин-қизларимиз орасида 5 нафар академик, олий таълим муассасаларининг ўзида 700 нафардан зиёд фан доктори, қарийб 3 минг нафар фан номзоди, шунингдек, “Ўзбекистон халқ шоири”, “Халқ артисти”, “Халқ ўқитувчиси” ва бошқа фахрий унвонларга сазовор бўлган кўплаб аёлларимиз бор.
Бундай жонкуяр опа-сингилларимизни Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади...
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти