ТИЛАК

 26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

ТИЛАК

Ҳар кимсанинг бўлсин ўзин бошпанаси,
Ҳар кимса ўз кулбасида даврин сурсин.
Одамни-ку айтмай турай, бу дунёда
Ҳатто, қушнинг ёт бутоқда ини қурсин.

Тирик инсон бир куни оч, бир кун тўқдир,
Бир кун тўкин, бир кун бурда нони йўқдир.
Бир ўғил-ку отасиз ҳам кунин кўргай,
Отаси йўқ халқнинг кўрган куни қурсин!..

... Ўз элингда энди ҳушинг, ўзинг чоғла,
Ўз қўлингда энди қушинг, ўзинг овла.
Олтинларинг тирноқларинг билан кавла,
Ва йиғиб қўй! Болаларинг учун турсин.

Бешикларга тўлиб кетсин бир ўзбеклар,
Тили чиқмай кўзи чақнар ҳур ўзбеклар –
Давлатбеклар, Эътиқодбек, Иймонбеклар
Бобожон, деб соқолларинг силаб турсин.

Мен бу шеърни ёзганим йўқ атай ўйлаб,
Мен шеър ёздим гуркираган юртга бўйлаб.
Шундай юртни худойимнинг ўзи қўллаб,
Шундай юртни Худо ўзи асраб юрсин!..

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар