АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ

АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ

     Олмазор туман оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудуддаги моддий, маънавий кўмакка муҳтож оилалар учун тадбир уюштирилди.
– Ҳар бир хонадон аёлнинг қувончидан яшнайди, унинг кўнгил хотиржамлигидан осойиш топади. Шунинг учун юртимизда опа-сингилларимизни рози қилиш, камларини бутлаш, қадрини юксалтириш борасида алоҳида ғамхўрлик қилинмоқда, – деди Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова тадбирда иштироки чоғида. Дарҳақиқат, ҳаётда яқинларингдан ташқари ҳам кучли муҳофаза, ҳимоя бор эканини ҳис қилиб яшаш ҳар кимнинг, шу жумладан, аёлларнинг қалбида ҳам меҳнатга рағбат, яшашга иштиёқ уйғотади.
     Жамиятда рўй бераётган ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва оқибатларини ўрганиш, содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олади.
     Андижон туманидаги “AISAEADA” мономарказида жорий йилнинг олти ойи давомида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар чуқур таҳлил этилди. Хулоса аниқ: амалдаги қонунларни ўрганиш, тушуниш, билиш ҳуқуқий маданиятни юксалтиради, фуқароларимизнинг қонун олдидаги бурч ва масъулиятини кучайтиради.

     Нафис мажлислар, анжуманлар, дийдорлашувлар марказига айланган Адиблар хиёбони яна бир чиройли тадбирга мезбонлик қилди. Тошкент шаҳри туманларининг фаол хотин-қизлари, уй бекалари, кенг жамоатчилик иштирокида “Спорт – нафосат, соғломлик манбаи” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Саломатлик, ҳаракат жозибаси каби мавзулар атрофида бўлган суҳбатлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар