САРҲИСОБ

САРҲИСОБ

     Йилларни кутиб, кузатиш билан боғлиқ ибратли анъаналар бор. Заҳматкаш қўлимиз, фидойи қалбимиздан қувват бериб яшаган кунларимизни йил якунида сарҳисоб қилиш бу ибратли анъаналардан бири ҳисобланади. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мазкур рақамларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган кенг миқёсли ишлар кўзгудагидек аниқ ва равшан акс этади.
     Жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, маърифатли жамиятни қуришда зиёли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш, эзгу ғоялар ташвиқотини кучайтириш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида илмий соҳа, адабиёт, санъат, маънавият, маданият вакиллари фаолларидан таркиб топган Жамоатчилик кенгаши ташкил қилинди.

     Эҳтиёжманд оилаларга мансуб 1801 нафар хотин-қизлар, 398 нафар камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар Қўмита тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди. Хотин-қизларни олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йилда талабалар орасида хотин-қизлар улуши 52,2 фоизни ташкил этди.

     “Аёллар дафтари”га киритилган 1 миллион 265 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 995 239 нафарига ёрдам кўрсатилди.

     Ҳар ойнинг 17-санасида мунтазам равишда ўтказилаётган “Китобхон оналар” куни тадбирларида 12 000 нафардан ортиқ уй бекалари иштирок этди. Ва бу маърифий суҳбатлар 5000 нафардан ортиқ оналарни китобхонлик давраларига жипслаштирди.

     Жарроҳлик операциясига эҳтиёжи бор 2056 нафар аёллар ва уларнинг фарзандларини соғлом ҳаётга қайтариш мақсадлари учун 18,7 миллиард сўмга яқин маблағлар ажратилди.

     Аёллар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш борасида ҳар бир ҳудудда “фавқулодда ҳолат” режимида ишлар ташкил этилиб, 732 114 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

     278 919 нафар хотин-қизлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмалари ва молиявий саводхонликка ўқитилди.
     Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 154 186 нафар хотин-қизларга 2,6 триллион сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. 33 520 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган хотин-қизларга 239,9 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилди.

     Пиллачилик кластерларида 1 миллион 182 минг нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

     Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 48 528 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. Натижада 20 574 та оила тикланди, 25 964 та низо бартараф этилди.
    Маҳаллаларда хотин-қизлар фаолларининг хонадонбай тартибда олиб борган ишлари боис 1 023 015 та муаммолар юзага чиқди, шундан 987 025 таси ижобий ҳал этилди.

 

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар