Олисдаги яқинларимиз

Эълон!
 
Ассалому алайкум, қадрли олис ўлкалардаги юртдошлар!
 
  Бир асрлик умри давомида инсонлар кўнглига, юрагига кириб борган онахон журнал "Саодат" нинг саҳифаларида ўзингизни кўришни истайсизми, унда бизга яқинроқ келинг! 
Журналда "Олисдаги яқинларимиз” рукни остида сизларнинг мусофирчилик давридаги муаммо ва ютуқларингиз, ҳаётий тажрибангиз, ўкинчу армонларингиз, орзу-мақсадларингиз ҳақида ҳикоя қилувчи материалларни чоп этиш истагидамиз. 
    Ҳалқимизда: “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукур қил”, деган нақл бежиз эмас. Мақсадимиз, сизнинг ҳаёт йўлларингиз кимгадир ҳавас бўлса, кимгадир ибрат сабоғини ўтайди.  
Мақолаларингизни "Саодат" журнали таҳририяти учун деб ёзиб, +998 93 000 6667 рақамига юборишингиз мумкин. 
 
Барчангизга саломатлик ва омонлик тилаб,
"САОДАТ" журнали таҳририяти.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар