ҚУТЛОВ!

ҚУТЛОВ!


   Қадрли Мунавварахон опа!
   Сизни ва ижодий жамоангизни “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” – эркин фикр, озод сўз байрами билан чин дилдан табриклаймиз.
   Муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган янгиланиш борасидаги ислоҳотларни ёритиш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларни ҳимоялаш, халқимизни қийнаётган муаммоларни, айниқса оила, хотин-қизлар ва маънавият, фарзанд тарбияси билан боғлиқ умумижтимоий масалаларни жамоатчиликка етказиш ишларига қўшаётган ҳиссангиз учун миннатдорлик билдирамиз!
   Бутун сайёрамизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, оилангизга хотиржамлик, файзу барака, ўзингизга тани сиҳатлик тилаймиз.
   Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Эҳтиром билан,
Озода Парпибоева,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар