ЭЪЗОЗ

 

ЭЪЗОЗ

     Байрам арафасида адабиётимиз, тилимиз, тарихимиз жонкуярларидан бири, жадидчилик ҳаракати тарғиботчиси, дастлабки жадид мактаблари асосчиси, биринчи ўзбек профессори, таниқли адиб, шоир, драматург, журналист Абдурауф Фитратнинг қизи - моҳир педагог, етук инглиз тили мутахассиси Севаргул Кароматуллахўжаева “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

      Ўз даврида “Оила” номли рисола ёзиб, унда оналаримизга маърифатли қизлар тарбияси борасида сабоқлар берган олимнинг орзулари фарзанди камоли, унинг ёрқин тақдирида рўёбга чиққандек, гўё. Биз онахоннинг эътирофдан нурланган чеҳраларидан шу ҳақиқатни уққандек бўлдик.

 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ахборот хизмати

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар