ЯХШИЯМКИ, ТУҒИЛГАН ЭКАНСАН, БОЛАМ!

 ИБРАТ

ЯХШИЯМКИ, ТУҒИЛГАН ЭКАНСАН, БОЛАМ!


     Соат тунги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:
– Эшитаман! Кимсиз?
– Менман, ўғлим, онангман!
– Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.
– Ҳалиги… Ўғлим…
– Нима, она, нима? Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?
     Она ўғлининг бу совуқ муомаласидан қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонини ўчирди:
– Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида, худди шу пайтда сен ҳам мени уйғотган эдинг! Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман!

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар