Долзарб мавзу 30.04.2022 Муаллиф: Muzaffar Muhammadnazar 0

Дўстлик учрашуви

 Дўстлик учрашуви

     Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига Озарбайжон Миллий Мажлисининг маданият қўмитаси раиси, депутат, шоира Ганира хоним Пашаева бошчилигидаги Озарбайжон делегацияси ташриф буюрди.
     Қизғин ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида адабий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган грант-лойиҳаларни жорий этиш, ижодкор ёш хотин-қизларнинг таълим, адабий, маданий соҳалардаги интилишларини рағбатлантириш, адабиёт, маданият кунларини ўтказиш борасида сўз юритилганда:
     "... Ҳазрат Навоий ва Низомийдек буюк алломаларимиз ижоди, улардаги эл-юрт манфаатларини улуғлаш, инсонларга яхшилик қилиш фазилатлари таҳсинга лойиқ. Биз уларнинг муносиб издошлари сифатида фарзандларимизнинг онги ва қонидаги хислатларни авлоддан-авлодга ўтказиш, халқларимиз ўртасида мустаҳкам ришталарни боғлаш муқаддас вазифамиздир", – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова.
     Учрашув якунида Ганира хоним жуда чиройли лутф билан: "Навоийнинг юртидан Низомийнинг юртига, Низомийнинг юртидан Навоийнинг юртига бориб-келиб юрайлик, бу адабий анъаналар давом этмоғи лозим", - дея таъкидлади.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар