Долзарб мавзу 17.02.2024 Муаллиф: Muzaffar Muhammadnazar 0

САРҲИСОБ

 

Сарҳисоб

 

      2023 йилда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва Қўмита тавсияномасига мувофиқ, 1914 нафар эҳтиёжманд оилалар хотин-қизлари, шулардан 351 нафар беш йил меҳнат стажига эга бўлган,  олий маълумотга талабгор хотин-қизлар қўшимча тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинди.

     96,1 минг нафар талаба хотин-қизларга имтиёзли таълим кредитлари учун ҳисобланган фоиз маблағлари, 14 110 нафар магистратурада ўқиётган талаба қизларнинг 153,4 млрд. сўм контракт тўловлари тўлаб берилди.

     Аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 225 мингдан зиёд лойиҳаларга 4,4 трлн. сўмга яқин кредит, 40 мингга яқин хотин-қизларга жами 179,1 млрд. сўм субсидия ажратилди.

      210 410 нафари касб-ҳунарга ва тадбиркорликка, 112 676 нафари бандлик органлари томонидан касб-ҳунарга, 97 734 нафари хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида ўқитилди.

     2022 йил 21 сентябрдан бошлаб 1 570 та маҳаллада 981 та тикувчилик, 104 та пазандачилик, 34 та қандолатчилик, 397 та фитнес каби хизмат кўрсатишга ихтисослашган марказлар йўлга қўйилди.

     2023 йилда “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳат платформаси ҳамда унинг мобил иловаси ишга туширилди.

     14 минг нафардан зиёд боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари учун давлат мактабгача таълим муассасалари  тўловидан  озод этилди.

     2023 йил давомида Тошкент шаҳрида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида, Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро даражадаги форумлар ўтказилди. Мамлакатимизда кейинги йилларда гендер тенгликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда иқтисодий имкониятларини кенгайтириш борасидаги ютуқлар, амалиёт ва инновацион ёндашувлар кенг тарғиб қилинди.

2023 йилда "Аёллар дафтари" тизимининг 4-босқичида 6 та тоифа бўйича киритилган  1 млн. 779 нафар хотин-қизларнинг 99,3 фоизи, яъни 993 386 нафарининг муаммолари ҳал этилди;

       Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 423 196 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;

       48 913 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кредитлар ажратилди;

       Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 224 397 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди;

      Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож бўлган 201 889 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилди;

       Уй-жойга муҳтож бўлган 8 656 нафар хотин- қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди;

  Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 86 335 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилди, уларнинг 4 160 нафарига томорқасидан самарали фойдаланишига кўмаклашилди.

     2023 йилда 59 та суд жараёнларида оила ва хотин-қизлар бўлими вакиллари иштирок этди, уларнинг кафиллиги асосида 12 нафар хотин-қизлар жавобгарликдан озод этилди.

 

 

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ахборот хизмати

 

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар