Мунаввара Усмоновага табрик

      Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони соҳибаси, “Саодат” журналининг Бош муҳаррири, шоира - Мунаввара Усмоновани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
     Мунаввара Усмоновага метиндек мустаҳкам соғлиқ, чинордек узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - "Саодат" журнали таҳририяти ва Saodatjurnali.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот учун: Мунаввара Усмонова Абдуҳакимовна - 1965 йилнинг 13 июнида Марҳамат туманида туғилган.
     Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.
     1984-1990 йилларда Марҳамат тумани аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси кадрлар бўлими инспектори.
     1990-1992 й.й. Туман ижроя қўмитаси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш сектори мудири.
     1992-1996 йиллар Марҳамат туман ҳокими ўринбосари.
     1996-2001 й.й. ўзбек ва хориж тиллари гимназияси директор ўринбосари.
     2001-2007 й.й. Тошкент Давлат аграр университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари.
     2008 - 2010 й.й."Саодат" журнали адабий бўлим муҳаррири.
  2010-2018 й.й Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси ва “Саодат” журналининг адабий бўлимида муҳаррирлик қилган.
     2018 йилнинг Май ойидан эътиборан “Саодат” журнали Бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
     Таниқли ижодкор, хассос қаламкашнинг “Дийдор”, “Сизга ўхшасин”, “Соғинч манзили”, “Юрагимдасан, Ватан”, “Бундай элни қайдан топасан”, “Керагимсиз” каби шеърий тўпламлари, “Ватан − улуғ дарсхона” номли публицистик мақолалар китоби кўпчиликка яхши маълум.
     Шоиранинг кўплаб шеърлари қўшиққа айланган. Бир қанча асарлари озарбайжон, немис, тожик, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.
     Мунаввара Усмонова 2013 йил “Шуҳрат” медали, 2022 йил "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирланган.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар