Эҳтиром!

   Ҳамма даврларда ҳам тараққиёт пойдевори ўзини унутиб, ўзгаларга яхшилик соғиниб яшайдиган, эл-юрт тинчлиги, тараққиёти, соғлом авлод камолоти учун камарбаста бўлган инсонлар меҳнатлари эвазига қад ростлайди. Бугун ана шундай миллат фидойиси, замонамиз қаҳрамонларидан бири Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоеванинг таваллуд топган куни.

   Ҳаёт йўлларида, фаолиятда ҳам Танзила Камаловнада халқимизнинг энг гўзал фазилатлари мужассам бўлганлигини кўрамиз. Ушбу сана муносабати билан юртимиз аёлларининг сардори, халқимиз қалбига йўл излаб заҳмат чекаётган, адолат қонунларининг яшовчанлиги учун хизмат қилаётган, дунё кезиб эл ичида эъзоз топаётган Танзила Камаловнани самимий муборакбод этамиз.

   Аёл фозила ва оқила бўлса мўъжизалар яратади, у ўзининг ақл-заковати билан тошлардан гул ундиришга ҳам қодир. Юрагида шиддати ва шаҳди баланд Танзила Камаловнани ҳамиша саодатли умр соҳиби бўлиб юришига тилакдошмиз.

Мунаввара УСМОНОВА,

“Саодат” журнали бош муҳаррири.

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар