Ассалому алайкум, азиз фарзандларимиз - азамат ўғлонларимиз, оқила қизларимиз!
Ўзбекистонимизнинг интеллектуал кучи, келажак қудрати, миллат хазинаси ҳисобланадиган қадрли ёшлар!
Ушбу гўзал айём - Ёшлар куни барчангизга муборак бўлсин! Сизларга ҳаётингизнинг барча жабҳаларида улкан муваффақиятлар тилайман! Ўқиш, иш ва шахсий ҳаётда тенгдошларингизга намуна бўлинг!
Азиз ёшлар, бу Ватан Сизники, замон Сизники!
Жаҳонга танилиб, тараққиётнинг юксак босқичларига чиққан Янги Ўзбекистонимизга билимли, либерал қарашли, кенг фикрли, ўз ишига креатив ёндашадиган, замонавий илм-фан ютуқларини эгаллаган, шахсий етуклик хислатларини жамлаган, миллий қадриятларни асраган кадрлар зарур.
Шундай экан, ўз устингизда мунтазам ишланг, ўқинг, ўрганинг ва улуғ юрт ишига муносиб фарзандлар бўлиб улғайинг! Ибратли оила соҳиблари бўлинг!
Улуғ шоир Ғафур Ғулом таъкидлаганидек:
«Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди, билиб қўйки, сени Ватан кутади!»
Озода Парпибоева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси.