Ўзбек шеъриятининг етук ва бетакрор вакили

    “Саодат” журнали бош муҳаррири, элимиз ардоғидаги шоира Мунаввара Усмоновани таваллуд топган куни муносабати билан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг раиси - Озода Парпибоева ҳамда жамоа вакиллари қутлади. Қўмита раиси эътироф этганидек:
   “Мунаввара Усмонова бугунги ўзбек шеъриятининг етук ва бетакрор вакили! Гўзал ва малоҳатли сўзи қудрати билан миллионлаб қалбларни забт этиб келмоқда.
   Унинг раҳбарлигида шакл ва мазмун жиҳатидан яна-да гўзал қиёфа касб этган "Саодат" журнали ўзбек хотин-қизларининг хонадонларига мунавварлик билан кириб, маърифат улашмоқда.
   Элимизнинг севган қўшиқларига айланган "Қалдирғоч", "Бундай элни қайдан топасан"," Она, мен келдим, дегил" каби юзлаб битиклари билан маънавиятимизнинг бир қисми бўлиб улгурган.
   Шоиранинг шарафли меҳнатлари “Шуҳрат” медали, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони ҳамда қатор кўкрак нишонлари билан эътироф этилган. Ишонамизки, шоирамизни яна кўп бор муносиб эътирофлар кутмоқда”.
   Қўмита раиси ўринбосари Мукарам Нурматова томонидан шоиранинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги муносиб ўрни алоҳида эътироф этилиб, энг гўзал тилаклар билдирилди.
   Биз ҳам азиз ва қадрли Мунаввара Усмоновани самимий табриклаб, дунёнинг барча яхшиликлари ёр бўлишини тилаймиз.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Матбуот ҳизмати.

 

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар