Озода Абдуқодировнага табрик

 

      Ҳурматли Озода Абдуқодировна, Ўзбекистон хотин-қизлар нашри “Саодат” журнали жамоаси номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз.
     Оналарнинг меҳри Ер меҳварининг ўқига ўхшайди: тириклик унинг меҳру муҳаббати, гўзал хислатлари, лутфу карами атрофида айланади. Хотин-қизларнинг армон тўла ҳаёти, матонати шодлик-изтироблари, ташвишу қувончларига доимо елкадошсиз. Яратганим, Сизнинг тимсолингизда заҳматлар чоҳидан омон ўтиб, чиройи ойдай балқиб яшашга куч топган, ўтда ёнмас, сувда чўкмас матонатли аёлнинг муҳташам тимсолини яратган.
Эзгу ният билан бошланган ишнинг файзу баракаси ҳам улуғдир. Юрагида ишонч тоғи бўй чўзган хотин-қизларнинг кўнгил ободлигида, юртимизда юз бераётган бунёдкорлик ишларида Сизнинг ҳам катта хизматларингиз бор.
     Ватанимиз равнақи, мамлакатимиз хотин-қизлари бахт-саодати йўлида олиб бораётган фаолиятингизда муваффақиятлар, ўзингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий фаровонлик тилаймиз.

Ҳурмат ила,
“Саодат” журнали
бош муҳаррири
Мунаввара Усмонова

Қидирув
Қизикарли мақолалар
Сўнгги янгиликлар